"Пахтакор" матбуот хизмати кескин фикрлари учун жаримага тортилади
"Пахтакор" жамоаси "Сўғдиёна"га қарши ўйиндан сўнг клуб ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида билдирилган фикрлари учун жаримага тортилади. Бу ҳақда Диёр Имомхўжаев ўз "Телеграм" саҳифасида маълум қилди.
"Пахтакор" футбол клуби матбуот хизмати "Сўғдиёна" билан ўйин атрофида ўз саҳифаларида (https://t.me/Pakhtakor_FC) баён қилган фикрлари учун жаримага тортилади. Бунгача ҳам клуб матбуот котибининг иши икки марта Тартиб-интизом қўмитасида кўриб чиқилгани ҳам бунга асос бўлади.
"Пахтакор" матбуот хизмати 14 та клуб орасида энг яхшиси, бунисига гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Аммо бу ҳолат уларга этика нормаларидан четга чиқиш ваколатини бермайди", - дейилади хабарда.
Фикрлар