“Пахтакор” "муаммони" қандай қилиб 3 очкога айлантирди?
SPORTS.uz сайти журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев “Пахтакор” – ОКМК ўртасидаги баҳсдан сўнг, ўз телеграм каналида пост қолдирди. Унинг айтишича, баҳс олдидан “шерлар” устози имконсиз холатда қолишига қарамай, муносиб ечим топа олгани якунда ғалабани таъминлаган.
“ОКМК га қарши ўйин олдидан “Пахтакор” анча мураккаб вазиятда қолган эди. Достон Турсуновнинг йўқлиги боис, Максим Шацких сўнгги пайтларда қўллаётган 3 та марказий ҳимоячига асосланган схемадан воз кечишга мажбур бўлди.
Қўшимчасига, таркибда марказий ҳужумчининг йўқлиги ҳам ўз-ўзидан мураббийнинг қўлини анчагина “қисқа” қилиб қўйган эди. Якунда, Шацкихдан иккита янги фишка кўрдик.
Вингерга айланган Саитов ва марказий ҳужумчи амплуасида ўзини синаб кўрган Ҳамдамов борасида гап бормоқда. Эътиборлиси, бу ечимлар ўз сўзини айтди. Саитов иккита ассистни оз ҳисобига ёзган бўлса, Ҳамдамов ОКМК марказий ҳимоячиларини тўлиқ банд қилган холда Черанни эркин, персонал қўриқчисиз ҳаракатланишини таъминлади.
"Макс" ўйин олдидан юзага келган кадр муаммосига нафақат муносиб ечим топди, балки таркибдаги камчиликларни ғалабанинг асосий факторига айлантирди.”
Эслатиб ўтамзи, баҳс номимал меҳмонлар – “Пахтакор”нинг 1:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Натижада, амалдаги чемпион очколар сонини 15 тага етказиб олиб, “Нефтчи” билан биргаликда турнир жадвалининг биринчи поғонасига кўтарилди.
Фикрлар