"Пахтакор" мухлислари Наманганга боришмади, аммо...
Ўзбекистон Суперлигаси 17-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашуви якунига етди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Мезбонларнинг голи Жамшид Искандеров номига қайд этилди. Меҳмонларнинг голига Ҳожиакбар Алижонов муаллифлик қилди.
Бугунги учрашувда пойтахт клуби мухлислари хавфсизлиги сабаб Наманган шаҳри томон йўл олишмади. Клуб раҳбарияти фан-клуб учун катта экранларда "Зарафшон" концерт залида ажойиб кечани ташкил этиб беришди.
"Ушбу ажойиб муҳит ҳосил қилинишида катта ёрдам берган клубимиз раҳбари, шаҳримиз ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ва "Зарафшон" концерт зали ходимларига ва Жаҳонгир Усмоновларга ўз раҳматимизни айтиб қоламиз.
Биз албатта жамоамизни кубок учрашувида қўллаб-қувватлаймиз. Бизни кутиб ол Наманган", - дейилади "Пахтакор" мухлислари телеграм каналида.
Фикрлар