"Пахтакор" мухлислари учун БОМБА янгилик!
"Пахтакор" жамоаси Ҳожиакбар Алижонов билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди.
"Жамоамиз тарбияланувчиси "Пахтакор" билан келишувини 2027 йил охирига қадар узайтирди. 2018 йилдан бери асосий таркибимизда ўйнаб келаётган ҳимоячи Суперлигада 166 ўйинда 8 гол уришга эришган.
"Пахтакор" таркибида барча мусобақаларда 234 учрашувда иштирок этиб, 11 тўп киритган. Ҳозиргача Ҳожиакбар жамоамиз билан 5 марта Ўзбекистон чемпионати, 3 бор Ўзбекистон Кубоги, 2 марта Суперкубок ҳамда бир бор Лига Кубогида зафар қучган.
Етакчиларимиздан бирига айланган Алижонов бундан кейин ҳам "Шерлар" билан совринларга эга чиқишда давом этишига ишонч билдирамиз", - дейилади хабарда.

Фикрлар