"Пахтакор" — "Насаф" ўйинидаги баҳсли қарорлар: ҳакамлар тўғри иш тутганми?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган “Пахтакор” — “Насаф” жамоалари ўртасидаги учрашувда юзага келган баҳсли вазиятлар эксперт ҳакамлар гуруҳи томонидан атрофлича кўриб чиқилди. 
 
Биринчи вазият: Учрашувнинг 45+2-дақиқасида юзага келган мазкур вазиятда “Насаф” футболчиси “Пахтакор” ўйинчисига нисбатан қоида бузган. Гарчи “Пахтакор” футболчиси тўп учун ҳаракат қилган бўлса-да, у тўпни тўлиқ назоратига ололмаган ва тўп дарвозабонга яқинлашиб бораётган эди. Яъни, дарвозабоннинг тўпга биринчи етиб келиш эҳтимоли юқори бўлган. 
 
Шу сабабли, аниқ гол уриш имкониятини йўққа чиқариш ҳолати тўлиқ шаклланмаган деб баҳоланди. Бош ҳакам томонидан қизил карточка кўрсатилмагани тўғри қарор сифатида эътироф этилди. Вазият қизил карточкага яқин бўлишига қарамай, сариқ карточка билан чекланиш ўринли бўлгани тўғри қарор сифатида эътироф этилди. Эксперт ҳакамлар гуруҳи ушбу қарорни тўлиқ қўллаб-қувватлади. 


 
Иккинчи вазият: Учрашувнинг 90-дақиқасида “Насаф” жамоасининг 32-рақамли футболчиси ўз жарима майдончаси ичида “Пахтакор”нинг 55-рақамли ўйинчисига нисбатан қўпол тарзда ҳаракат қилган — у рақибини қўли билан тортиб қолган ва кураш жараёнида танасига зарба берган. 
 
ВАР аралашувидан сўнг бош ҳакам томонидан пеналти белгиланди. 
 
Эксперт ҳакамлар гуруҳи ушбу вазиятда ҳам бош ҳакамнинг қарорини тўғри деб топди. Қоидабузарлик содир этган футболчига сариқ карточка кўрсатилиши ҳам ўринли қарор сифатида баҳоланди. 


 
Ҳар иккала баҳсли вазиятда ҳам бош ҳакам томонидан қабул қилинган қарорлар амалдаги қоидаларга тўлиқ мос келади ва тўғри деб топилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!