"Пахтакор" ОЧЛ-2020 гуруҳ босқичида қанча пул ишлаб топиши мумкин?
Хабарингиз бор, 10 февралдан ОЧЛ-2020 гуруҳ босқичи старт олади. Ушбу мусобақада юртимиз шарафини фақатгина "Пахтакор" ҳимоя қилади.
"Шерлар" "В" гуруҳидан жой олишган. Ушбу квартетда ҳамюртимиз Азиз Ғаниев яқиндагина кўчиб ўтган БААнинг "Шабаб Ал Аҳли", "Ал Ҳилол" ва "Шахр Ходро" жамоалари бор.
Кўпчиликни мазкур мусобақадаги мукофот пуллари, айниқса, "Пахтакор" гуруҳ босқичида қанча пул ишлаб олиши қизиқтиради. Шу боис биз бу ҳақда маълумот берамиз.
ОФК қитъамизнинг энг нуфузли мусобақаси учун мукофот пулларини эълон қилган. Унга кўра мусобақанинг гуруҳ босқичида қўлга киритилган ҳар бир ғалаба учун 50 минг, дуранг учун эса 10 минг АҚШ доллари берилади.
Гуруҳдан чиқишни уддалаган жамоалар эса 100 минг доллар ишлаб олади. Ярим финалчилар 250 минг, чорак финал иштирокчилари эса 150 минг АҚШ долларидан жамғаради.
Чемпион 4 млн АҚШ доллари, финалчи эса 2 млн АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулларига эга бўлади.
Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" 10 февраль куни Тошкентда БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" клуби билан куч синашади.
Фикрлар