"Пахтакор" ОЧЛда "Персеполис"га мағлуб бўлмаган. Эрон клубини охирги ўйинда мағлуб этган гол муаллифи айни пайтда "шерлар" сафида

"Пахтакор" Осиё Чемпионлар Лигаси чорак финалида Эроннинг "Персеполис" жамоаси билан тўқнаш келади.

"Шерлар" ушбу рақиб билан ОЧЛда 3 марта майдонга тушиб, 2 ғалаба ва бир дурангни қайд этган. 2003 йил Анвар Солиевнинг ягона голи ғалаба келтирган бўлса, ўтган йили гуруҳ босқичида Теҳронда 1:1 (Марат Бикмаев) ва Тошкентда 1:0 (Игорь Сергеев) натижаси кузатилган.

Осиё клублари мусобақаларида "Пахтакор" Эрон жамоалари билан 20 марта тўқнаш келиб, 14 ўйинда зафар қучган. Икки ўйинда дуранг қайд этилиб, рақиблар 4 бор ғалаба қозонган. Рақиб дарвозасига 30 тўп киритилиб, 17 гол ўтказиб юборилган.

21.08.2020 Pakhtakor 4-1 Nasaf (34)

"Персеполис" Эроннинг энг совриндор клуби саналади. Теҳронликлар 13 марта Эрон чемпионати, 6 бор Эрон Кубоги ва 3 бор Эрон Суперкубогини қўлга киритган. Якунига етган мавсумда айнан ушбу жамоа чемпионликка эришди. Жамоани бир неча йиллар клубда ўйнаган Яҳё Гулмуҳаммади бошқариб келмоқда.

Рақиб сафида қизил карточка олгани сабабли ҳимоячи Сиамак Неъмати майдонга туша олмайди. "Пахтакор"да эса, дисквалификация туфайли йўқотиш мавжуд эмас.

"Персеполис" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин бугун Тошкент вақти билан соат 22:45да Доҳадаги "Жассим Бин Ҳамад" стадионида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Rustam Raxmatullaev
30/09/2020 12:01
Bigun ham g'alaba uchun o'ynasinda