"Пахтакор" ОЧЛдаги юришини тўхтатди. "Персеполис" ўз тарихида биринчи маротаба "шерлар"ни енгди

Осиё Чемпионлар Лигаси чорак финалидан ўрин олган "Персеполис" - "Пахтакор" учрашуви ўз якунига етди. Унда форслар 2:0 ҳисобидаги ғалабага эришди. 

Беллашувда киритилган ҳар иккала голга Ал-Касир муаллифлик қилди. Эътиборлиси, бу Эрон грандининг "Пахтакор" устидан қозонган илк ғалабаси бўлди.

  • 90'

    Ўйин якунланди. "Пахтакор" турнир билан хайрлашди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Егор Кримец ўрнига Шерзод Аъзамов майдонга тушди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    "Персеполис" тўпни беҳуда узатиб юрибди.

  • 83'

    Ҳужумларимиз ўхшамаяпти. Берилаётган паслар ноаниқ.

  • 81'

    Алижонов амалга оширган бурчак зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 78'

    Эркиновнинг жарима майдони ташқаисидан берган зарбаси у қадар кучли чиқмади.

  • 77'

    Сергеевнинг яқин бурчакка йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб қолди.

  • 76'

    Нуриллохи ўрнига Сарлак майдонга тушди.

  • 75'

    Алижоновнинг кетма-кет 2 та узатмаси ҳам ўхшамади.

  • 73'

    Дердийок, Сайфиев ва Ҳамдамов ўрнига Сергеев, Комилов ва Эркинов майдонга тушди.

  • 71'

    Кримец рақиб ҳужумини бартараф этди.

  • 69'

    Агаи тиббий ёрдам олмоқда.

  • 68'

    Рисан ўрнига Алишах майдонга тушди.

  • 66'

    ГОЛ! Ал Касир яна ўша типдаги голни урмоқда. Фақат тўп бошқа қанотдан узатилди.

  • 63'

    Бурчакдан узатилган тўп ҳимоячининг қўлига тегди. Аммо на бурчак зарбаси ва на пенальти берилди. 

  • 63'

    Ҳамробековнинг зарбаси рекашет орқали майдонни тарк этди.

  • 62'

    Суюнов ишонч билан тўпга чиқиб келди ва уни ушлаб олди.

  • 61'

    Бурчак тўпини комбинацион тарзда ўйинга киритган эронликлар тўпни йўқотди. Аммо бизникилар ҳам қарши ҳужумга ўтиб кета олмади.

  • 59'

    Собирхўжаев тўпни олдириб қўйди, қарши ҳужумга чиқиб кетган "Персеполис"нинг 5 футболчиси вазиятни кескинлаштира олмади. 

  • 58'

    Исмоиловнинг ноаниқ узатмаси сабаб тўп йўқотилди.

  • 53'

    Қанот ҳаками офсайд ҳолатини кеч аниқлади.

  • 51'

    Энди вакилларимиз олдинга ўтишга мажбур. Бу икки карра масъулият.

  • 49'

    ГОЛ! Марказга узатилган тўпни Ал Касир дарвозага жойлаб қўйди.

  • 47'

    Амирининг узатмасини дарвозабон ушлаб олди. Ҳамробеков тўпни олдириб қўйганди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Сайфиев тўпни узоқлаштиришда хатога йўл қўйди. Яхшиям, рақибларимиз вазиятдан фойдалана олмади.

  • 41'

    Анзур Исмоилов кутилмаганда майдон марказидаги бурчак зарбасини тўғри дарвоза томон йўллади. Ноаниқ.

  • 39'

    "Пахтакор"нинг ҳужуми охиригача етишига рақиблар имкон бермаяпти.

  • 38'

    Алкасир яқин масофадан ноаниқ зарба йўллади. Хайриятки, вазият биз учун хайрли якунланди.

  • 37'

    Эронликларнинг узоқ масофадан берган зарбаси йўлини унинг қаршисидаги биринчи футболчимизоқ тўсишга эришди.

  • 34'

    Чап қанотдан жарима майдончамиз марказига узатилган тўпни Суюнов қайтариб юборишга эришди.

  • 31'

    Ҳозирча вакилларимиз керакли барча ишларни амалга оширишмоқда.

  • 28'

    Бурчакдан узатилган тўп вакилларимиздан ҳеч кимга насиб этмади, Ҳамробеков уни дарвозабонгача қайтарди.

  • 26'

    Тўп рақиблардан бирининг қўлига тегди. Бу воқеа жарима майдони ташқарисида содир бўлди. Бурчак зарбаси.

  • 25'

    Вакилларимиз ҳозирча тартибли ҳимояланмоқда.

  • 22'

    "Персеполис" ҳужуми офсайд сабаб тўхтатилди.

  • 20'

    Форслар сон жиҳатдан устунликдан фойдаланиб, олдинга бормоқда.

  • 17'

    ВАР вазиятни кўриб чиққач, қизил карточка кўрсатишга қарор қилди. Машариповсиз ўйнашга мажбурмиз. 

  • 15'

    Машариповга ўта хавфли ўйин учун сариқ карточка кўрсатилмоқда.

  • 14'

    "Пахтакор" тўпни ушлаб турган ҳолда имкониятлар яратишни пойламоқда.

  • 12'

    Рақибларимизнинг бурчакдан узатган тўпни ҳимояга ёрдамга етиб келганлардан бири қайтариб юборди.

  • 11'

    Машариповнинг яна бир узатмасидан сўнг Ҳамдамов дарвозага зарба бера олмади.

  • 11'

    Кримец ўйинни давом эттиради.

  • 10'

    Егор Кримецга тиббий ёрдам зарур. Ҳар иккала футболчи ўзини тўхтатмади ва тўқнашув анча оғир кечди.

  • 8'

    Собирхўжаев тўпни йўқотди. Қанотдан уни қўллаб-қувватлашмади.

  • 6'

    Ҳамдамов Машариповнинг супер узатмасини жарима майдони ичида қабул қилиб олиб, зарба позициясига узатиб бермоқчи бўлди. Ноаниқ узатма натижасида ҳимоячилар хавфни бартараф этди.

  • 5'

    Жаримадан узатилган тўп ҳимоядагилар томонидан қайтарилди.

  • 4'

    Ҳамробеков жарима майдончаси яқинида рақибига нисбатан қоидани бузди. Тўп катта эҳтимол билан узатилади.

  • 3'

    Вакилларимиз тўпни назорат қилиш орқали рақибнинг дастлабки дақиқалардаги босимидан қутулиб олмоқчи.

  • 2'

    Рақибларимиз ҳужум билан бошлади. Хайриятки, ҳужум бартараф этилди.

  • 1'

    Ўйин бошланди. Олға, "Пахтакор"!

  • 0'

    Жамоалар сўнгги руҳий тайёргарлик жараёнларини ўтказиб олишди.

  • 0'

    Ўйин Қувайт амири хотирасига 1 дақиқалик сукут билан бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишди.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. Вакилларимиз иштирокидаги учрашув бошланиш арафасида. Ушбу баҳсни Абдулвосид Валихонов матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Rustam Raxmatullaev
01/10/2020 09:15
Хафа буманглар
Rustam Raxmatullaev
01/10/2020 09:15
Хафа буманглар
Rustam Raxmatullaev
01/10/2020 09:15
Хафа буманглар
Rustam Raxmatullaev
01/10/2020 09:15
Хафа буманглар
&
NBek9502
01/10/2020 00:55
SHunday katta kulib faqatgina Jaloliddin Masharipovga qarab qolgan ekan qizil oldi biror futbolchi o‘ynolmay qoldi qoyilmasman
Дилшод Даврлнов
01/10/2020 00:53
Ахмоклар Ахмоклар Ахмоклар Ахмоклар
Umid Erkulov
01/10/2020 00:50
Зато Анзур хам гол урволди малодец