"Пахтакор" ўз майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Суперлига 2-туридан ўрин олган учрашувни амалдаги чемпион "Пахтакор" ўз майдонида ўтказди. Унда "шерлар" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, "Машъал" собиқ футболчиси Фаррух Сайфиев тезкор гол билан ҳисобни очди. Кейинчалик, Драган Черан ҳамда Сардор Рашидов ҳам ўз исмини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, ўз майдонида ғалаба қозонган "Пахтакор" иккинчи турдан кейин 6 очко тўплади. Муборакликлар эса, ҳар икки ўйинда мағлубиятга учраган.

  • Суперлига
  • 2-тур

Пахтакор

  • Фарруҳ Сайфиев 9'
  • Драган Черан 36'
  • Сардор Рашидов 59'
3 : 0

15/03/2021 18:30

Машъал

  • 90+2'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+1'

    "Машъал" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди

  • 89'

    Жарима майдони ичида тўп "Пахтакор" футболчисининг қўлига тегиб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 87'

    Эркиновнинг жарима майдонига узатган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

  • 85'

    Майдон эгалари қанотлардан олдинга ўтяпти.

  • 82'

    Хюистра шогирдлари сўнгги дақиқаларни ҳам тўп назорати билан ўтказмоқда

  • 79'

    Эркиновнинг жарима майдони марказига узатмасига ҳеч ким ета олмади.

  • 76'

    "Пахтакор" сафида Черан ўрнига Темиров туширилди

  • 74'

    Йўлдошев билан тўқнашиб кетган Ифеанига тиббий ёрдам керак.

  • 71'

    "Пахтакор"нинг захирадан тушган футболчилари фаоллик кўрсатяпти. 

  • 68'

    Сўнгги голдан кейин ўйин темпи пастлади. Курашлар майдон марказида кечмоқда.

  • 66'

     "Машъал" таркибида Муртазоев ўрнига Усмонов туширилди

  • 65'

    Кримец ва Турғунбоев ўрнига Исмоилов ҳамда Эркинов майдонга тушди.

  • 64'

    Шериги узатган тўпга Турғунбоев етиб бора олмади.

  • 62'

    Меҳмонлар тўп назоратини қўлга олиш учун ҳаракат қиляпти.

  • 59'

    ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Рашидов ҳисобни йирик кўринишга келтирди!

    Жарима майдони ташқарисидан зарба берган Сардор дарвозани ишғол этди.

  • 57'

    Ўйин темпи ошмоқда. Томонлар кетма-кет ҳужумлар уюштиряпти.

  • 55'

    Жарима майдони яқинидан йўллагшаг зарбани "Машъал" дарвозабони ушлаб олди.

  • 53'

    Деярли бирга-бир вазиятга чиққан Абдураимовнинг зарбасидан кейин тўпни Қувватов қайтарди.

  • 50'

    Муртазоев ҳужумда қоида бузди. Ҳакам хуштак чалди.

  • 48'

    "Пахтакор" иккинчи бўлимда ҳам фаол ўйин намойиш этишда давом этяпти.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45'

    Биринчи таймга вақт қўшилмади. Танаффус!

  • 45'

    Меҳмонлар вакили Сардор Абдураимов огоҳлантирилди.

  • 43'

    Майдон марказида Муҳитдиновга нисбатан қоида бузилди.

  • 41'

    Ибе Окоро ҳужумда қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 39'

    Стандарт вазиятдан "Пахтакор" жарима майдонига етказиб берилган тўпни Қувватов ушлаб олди.

  • 38'

    Муборакликлар тўп назоратини рақибдан тортиб олишга ҳаракат қиляпти.

  • 36'

    ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Учрашувда ҳисоб ўзгарди!

    Чераннинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтара олмади.

  • 33'

    "Шерлар" майдон марказида тўпни назорат қилиб турибди.

  • 31'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни "Машъал" ҳимоячилари узоқлаштирди.

  • 30'

    Турғунбоевнинг узатмасидан кейин ҳимоячилар тўпни ўтказмади.

  • 28'

    Ўйин темпи бироз пасайди. Тўп асосан "Пахтакор"да бўлиб турибди

  • 25'

    Рашидовнинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни ушлаб олди

  • 24'

    Сардор Рашидовнинг зарбасидан кейин тўп бироз ноаниқ кетди.

  • 23'

    Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 21'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпга Кримец бироз ета олмади.

  • 19'

    Устунлик мезбонлар томонда бўлиб турибди.

  • 17'

    Чераннинг узатмасига жамоадошидан аввал рақиб футболчиси етиб келди.

  • 16'

    Хюистра шогирдлари майдон марказида тўпни эгаллаб турибди.

  • 14'

    Муртазоевнинг зарбасидан кейин тўпни Қувватов қайтарди.

  • 12'

    Гол ўтказиб юборган муборакликлар фаолликни оширишга ҳаракат қилмоқда.

  • 9'

    ГОООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Пахтакор" ҳисобни очди!

    Кримецнинг узатмасидан кейин Сайфиев дарвозага тўп киритди!

  • 7'

    Меҳмонлар рақиб ҳужумларини катта қийинчилик билан қайтаряпти

  • 5'

    "Шерлар" майдон марказида тўп назоратини амалшга оширмоқда.

  • 3'

    Майдон эгалари дастлабки дақиқалардан фаолликни қўлга олмоқда. Чераннинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янграмоқда!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!