"Пахтакор" Ўзбекистон МТЖ ҳужумчиси билан янги шартнома имзолади (Фото)
"Пахтакор" тарбияланувчиси саналган Игорь Сергеев жамоа билан шартномасини бир йилга узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, Игорь энди 2020 йил охиригача фаолиятини "Пахтакор" билан боғлади. Жорий мавсумда Сергеев жами 17 тўп киритишга эришди. У ҳозирга қадар чемпионатлар доирасида жамоа учун 151 учрашувда 80 тўп киритишга муваффақ бўлган. "Шерлар учун урган жами голлари сони 98тани ташкил этмоқда.


Фикрлар