"Пахтакор" матбуот хизмати янги мавсум олдидан ўз таркибида юқори лига ўйинларида энг кўп учрашувларда майдонга тушган футболчилар номини яна бир бор эсга солиб ўтди.

Унга кўра, энг кўп майдонга тушган футболчи ўзбек футболи афсоналаридан бири саналган Биродар Абдураимов бўлиб, у 302 беллашув ўтказган. Ўтган асрнинг энг яхши футболчиси деб топилган Геннадий Красницкий эса 246 баҳсда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган. Кучли учликни Мурод Алиев 232 ўйини билан эгаллаган.

Қуйида "Пахтакор" таркибида собиқ СССР ва Ўзбекистон чемпионатлари юқори лигасида энг кўп учрашувлар ўтказган футболчилар билан танишиб олинг.

Биродар Абдураимов 302
Геннадий Красницкий 246
Мурод Алиев 232
Станислав Андреев 213
Виталий Суюнов 211
Владимир Козак 211
Анвар Солиев 205
Владимир Штерн 202
Илҳом Суюнов 198
Тўлаган Исоқов 190
Виктор Варюхин 187
Собир Ходиев 187
Владимир Тожиров 187
Ҳамид Раҳматуллаев 184
Асрор Алиқулов 179
Игорь Сергеев 179
Шерзод Каримов 178
Юрий Пшеничников 177
Геннадий Денисов 177
Баҳодир Иброҳимов 174

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)