"Пахтакор" Саудия Арабистони жамоаларига қарши қандай натижалар қайд этган?

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби 20 май куни куни Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич сўнгги турида Жиддада Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" жамоасина қаши майдонга тушади.

Ушбу жамоага қарши 2005 йил Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида тўқнаш келинган. Жиддада мезбонлар 3:0 ҳисобида зафар қучишган бўлса, Тошкентда 20 апрель санасида ўтган учрашувда Леонид Кошелев ва Анвар Солиевнинг голлари эвазига 2:1 ҳисобида "Шерлар" ғалаба қозонишган. Жорий мавсум Тошкентда Марат Бикмаевнинг ягона голи тошкентликларга ғалаба келтирган.

"Пахтакор" Саудия Арабистони клубларига қарши Осиё клублар мусобақаларида 24 баҳсда майдонга тушган. Уларда 4 ғалаба, 5 дуранг ва 15 мағлубият кузатилган. Рақиблар дарвозалари 17 бор ишғол қилиниб, 48 марта тўп ўтказиб юборилган.

Саудия Арабистони клубларига қарши қайд этилган натижалар билан танишинг:
Ал Аҳли - 2:1, 0:3, 1:0
Ал Иттифоқ - 2:1, 1:0, 0:2
Ал Иттиҳод - 0:3, 0:1, 1:1, 0:4, 0:4, 1:2
Ал Наср - 2:2, 0:4
Ал Ҳилол - 0:2, 0:2, 1:1, 0:2, 2:2, 0:4
Ал Шабаб - 1:3, 1:2, 2:2, 0:2

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!