"Пахтакор" собиқ мураббийи: "Ўзбекистонга қарши баҳс Россия терма жамоаси учун мутлақо кераксиз"

Россиялик мураббий Aлександр Григорян Россия терма жамоасининг Тожикистон (17 ноябрь) ва Ўзбекистон (20 ноябрь) билан бўлиб ўтадиган ўртоқлик ўйинлари ҳақида фикр билдирди.

"Жамоамиз мутлақо фойдасиз иккита ўйин ўтказади, аммо бу беллашувлар учун (рейтингда) очколар берилади. Аммо бу ўйинлар биз учун мутлақо кераксиз. Шу сабабли, бу учрашувлар бизнинг фойдамизга бўлади деб ўйлайман", - дейди Григорян.

Эслатиб ўтамиз, учрашув Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Ўзбекистон вақти билан 17:00да бошланади. Шунингдек, вакилларимиз 16 ноябрь куни Қозоғистон билан ҳам назорат ўйини ўтказади.

Маълумот ўрнида, Григорян 2015 йилнинг июьл-август ойларида  “Пахтакор” жамоасида маслаҳатчи мураббий бўлиб ишлаган

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Захид Простой
13/11/2022 01:30
Шу деганлари учунам йирик хисобда маглуб этсин жамоамиз,ИншаАллах