
"Пахтакор" устози Фарғонадаги йирик ғалаба ҳақида нима дейди?
"Нефтчи" - "Пахтакор" (0:4) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Педру Морейра ўз фикларини айтди:
"Биз учун ҳафта осон кечмади. Жамоа ҳақида турли гаплар бўлди. Жуда яхши жамоага қарши ўйнадик. Улар устунлик қилишни хуш кўришади. Тўпни эгаллашимиз билан ҳужумга чиқишга уриндик. Жамоа сифатли футбол намойиш қилди. Биз аҳил жамоа сифатида майдонда бирдам бўлдик. Мухлисларга ҳам катта раҳмат. Йигитлар характер ва ўз ўйинларини кўрсатишди".
Комментарии