"Пахтакор": Узоқ йиллик танаффусга бугунги ўйинда барҳам берилади
"Пахтакор" 3 июнь куни 22 йиллик танаффусдан кейин яна Қорақалпоғистонга ташриф буюради. Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичини якунлаб берадиган турда "шерлар" Нукусда "Арал" меҳмони бўлади. Охирги бор "Пахтакор" 2001 йил Нукусда чемпионат доирасида учрашувда иштирок этган. Узоқ йиллик танаффусга бугунги ўйинда барҳам берилади. "Пахтакор" мазкур баҳсда энг камида дурангга эришган тақдирда гуруҳдан пешқадам сифатида нимчорак финалга йўл олади, дея хабар берди клуб матбуот хизмати.
Кубокда "шерлар" бир марта Қорақалпоғистон вакилига қарши ўйнаган. 1997 йил Нукусда 1:1, Тошкентда 7:3 натижалари қайд этилиб, пойтахтликлар мусобақани давом эттирган. Ўша йили "Пахтакор" кубок соҳибига айланган.
"Арал" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги беллашув бугун Нукусдаги футбол маҳорат мактаби стадионида соат 18:00да бошланади.
Фикрлар