"Пахтакор" ва "Double Pass" ҳамкорлик фаолияти бошланди

"Пахтакор" ва "Double Pass" компанияси ўртасида шартнома имзолангани тўғрисида хабар бергандик.

Компания вакиллари бунгача икки марта Тошкентда бўлиб, клуб фаолиятига доир барча жиҳатларни синчковлик билан ўрганиб чиқишди. Шунга доир дастлабки хулосалар тақдим этилиб, ишни янада тўғри йўлга қўйиш учун зарур ҳолатлар белгилаб олиниб, клуб раҳбарияти билан муҳокама этилди. Энди эса ҳамкорлик доирасида иш расман бошлаб юборилди. Компания ходимлари клубдаги ишларни тўғри йўлга қўйиш учун бевосита иштирокларини бошлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу компания футбол клублари тузилмасини ўрганиб, клуб, футболчилар ва академияларнинг янада ривожланиши учун ёрдам бериб келади. Унинг мутахассислари клубларда бўлиб, маълум вақт давомида бутун тизимни ўрганиб чиқишади ва иш қай даражада профессионал йўлга қўйилгани ҳақида ўз хулосасини беради.

"Double Pass" компанияси Германия бундеслигаси, Англия премьер-лигаси ҳамда жаҳонга машҳур клублар билан ҳамкорлик қилиб келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!