"Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйин санаси эълон қилинди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси янги мавсум учун мусобақалар календарини эълон қилди. 

Унга кўра, Ўзбекистон Суперкубоги учун беллашув кейинроққа сурилди. Энди мазкур баҳс биз ўрганиб қолгандек, 1-тур олдидан эмас, балки 2-тур учрашувларидан сўнг ўтказилади. Ташкилот тақдим этган календарда "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги ўйин 14 март санасида бўлиб ўтиши кўрсатилган.

Бунга сабаб қилиб "Насаф"нинг ОЧЛ плей-офф босқичида иштирок этиши ва бошқа ҳолатлар кўрсатилган: 

"2023 йилги мураккаб ҳолатдан келиб чиқиб, Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви фақатгина Суперлиганинг 2-туридан кейин бўлиб ўтади. Боиси Суперкубок учун курашда ҳам “Насаф” бор. U20 Осиё чемпионати ҳамда март ойидаги ФИФA кунлари шундай қарор қабул қилинишига олиб келди. Мавсумни Суперкубок билан бошлаш ва қолган 12 та клуб илк турни кейинроқ ўтказиши эса тиғиз тақвимга бироз мос келмади"-дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Локо
18/12/2022 16:41
кўзи очиқ кўрлар денг
Нодир Зарипов
18/12/2022 15:38
ФАКАТ ПОЙТАХТ СТАДИОНЛАРДАМАС НАСАФ СТАДИОНИДАХАМ ФУТБОЛ КУРАЙЛИК КУЗИ ЮМИКЛАР КУЗЛАРИЗДИ ОЧИЛА