"Пахтакор" ва "Насаф"нинг Тошкентдаги учрашувларини кимлар бошқарган?
"Пахтакор" ҳамда "Насаф" ўртасидаги Тошкентда ўтган сўнгги 5 Суперлига баҳсини кимлар бошқарган?
2019 йилги Суперлига 3-тури доирасида ўтказилган “Пахтакор” – “Насаф” учрашувини Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар бошқарган. Қанотларда унга Тимур Гайнуллин ҳамда Расул Фозилов ёрдам берган бўлса, захира ҳаками вазифасини Раҳимбек Каримов бажарган. Учрашувда Асимов чўнтагидан 4 бор сариқ карточка чиқарган.
2020 йил Суперлига 11-турида бўлиб ўтган “Пахтакор” – “Насаф” баҳсида Аҳрол Рисқуллаев бош ҳакам бўлган. Ёрдамчи ҳакамлар: Ҳусниддин Шодмонов, Руслан Серазитдинов. Захира ҳаками: Тўрабек Суюнов. Рисқуллаев ўйин давомида 2 марта сариқ карточка кўрсатган ва худди шунча пенальти белгилаган.
2021 йилда жамоалар Тошкентда Суперлига 14-турида тўқнаш келган. Баҳсни Раҳимбек Каримов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борган. Ёрдамчи ҳакамлар: Тимур Галеев, Александр Сидоров. Захира ҳаками: Ҳусан Музаффаров. Бундан ташқари, Аҳрол Рисқуллаев (ВАР) ҳамда Алишер Усмонов (АВАР) ҳам учрашувда иштирок этган. Ҳакам ўйин давомида 2 футболчини огоҳлантирган.
2022 йил Суперлига 20-турида ўтказилган “Пахтакор” – “Насаф” учрашувини Темур Тўхтасинов бошқарган. Ёрдамчи ҳакамлар: Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов. Захира ҳаками: Акмал Раҳимов. Шунингдек, ВАРда Илгиз Танташев, АВАР ҳаками эса Бахтиёрхўжа Шавкатов бўлган. Бош ҳакам ўйинда 4 та сариқ карточка кўрсатган.
2023 йил Суперлигада чемпионлик масаласи ўртага қўйилган “Пахтакор” – “Насаф” баҳси 24-турда бўлиб ўтган. Баҳсни Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бошқарган. Ёрдамчи ҳакамлар: Тимур Гайнуллин, Андрей Тсапенко. Захира ҳаками: Рустам Чориев. ВАР: Рустам Лутфуллин, АВАР: Ришат Нугманов. Танташев ўйинда 5 та футболчини огоҳлантирган.
Маълумот учун, Суперлига-2024 2-тури доирасидаги бугунги “Пахтакор” – “Насаф” баҳсини Акобирхўжа Шукуруллаев бошқаради.
Фикрлар