"Пахтакор" ва "Нефтчи" ўйинларида тўпурар кимлигини биласизми?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Нефтчи" билан учрашув арафасида ўзаро ўйинлар тарихига назар ташлашда давом этамиз.

Рустам Дўрмонов фарғоналиклар сафида 12 бор "шерлар" дарвозасини ишғол қилиб, тўқнашувлар тўпурари ҳисобланади. Анвар Бердиев эса 8 гол муаллифига айланган. "Пахтакор"дан Дилмурод Назаров ҳамда Игорь Сергеев 6 тадан тўп киритган. Шунингдек, Шуҳрат Мақсудов ва Равшан Бозоров ҳисобида 5 тадан гол мавжуд. Мақсудов ҳамда Темур Кападзе ҳар икки жамоа таркибида гол уришга муваффақ бўлган.

"Пахтакор" - "Нефтчи" ўйинлари тўпурарлари
12 - Рустам Дўрмонов
8 - Анвар Бердиев
6 - Дилмурод Назаров, Игорь Сергеев
5 - Шуҳрат Мақсудов, Равшан Бозоров.

 

"Пахтакор" клуби матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!