"Пахтакор" яна очко йўқотди!
Осиё Чемпионлар Лигаси Б гуруҳ 5-туридан ўрин олган "Шабаб Ал-Аҳли" - "Пахтакор" учрашуви ўз якунига етди. Унда вакилларимиз ўйин давомида устунлик қилганига қарамай, дуранг ўйнади.
Шу тариқа, гуруҳдан чиқиш масаласи сўнгги турда ҳал бўладиган бўлди.
- 90'
Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'
Жарима зарбасидан ҳам фойдалана олмадик.
- 90+'
Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 90'
Дердийок жуда қулай имкониятдан гол ура олмади.
- 87'
"Пахтакор" тинимсиз ҳужум уюштирмоқда. Сайфиевнинг узатмасига ҳеч ким зарба бера олмади.
- 85'
Аброр Исмоилов сариқ карточка ишлаб олди.
- 84'
Дердийок бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага ўллай олмади.
- 84'
Чераннинг зарбасини дарвозабон аранг қайтарди.
- 83'
Дарвозабон яна бир зарбамизни қайтарди. Дердийок такрорий зарбани йўллаши керак эди.
- 80'
Бурчакдан узатилган тўпни дарвозага йўллаб юбора олмади.
- 78'
Эдуардо сариқ карточка олди.
- 77'
Суюновнинг хатоси қимматга тушиши мумкин эди. Ҳаммаси биз учун язши якунланди.
- 76'
Педро Конде Ал Хашми ўрнига майдонга тушди.
- 75'
Ҳамробековнинг зарбаси ўхшамади.
- 72'
Сардор Собирхўжаев ва Эрен Дердийок майдонга тушди. Аброр Исмоилов ва Игорь Сергеев захирага олинди.
- 72'
Ал Хашми тиббий ёрдам олмоқда.
- 70'
Бурчак узатмасидан сўнг жарима майдонимизда пала-партишлик юзага келмоқда. Хайриятки, тўпни қийинчилик билан бўлса-да, узоқлаштирдик.
- 69'
Марказдаги хато эвазига рақибларимизда хавфли имконият пайдо бўлди. Зарба ҳимоячиларга тегиб қайтди.
- 65'
Ҳамдамов ўрнига Сидиқов майдонга тушди.
- 64'
Ал Хашмининг зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 63'
Аъзамов майдон марказида Аҳмад Ҳалилни тўхтатиб қолди.
- 62'
Ғаниев Ал Нақби ўрнига майдонга тушди.
- 59'
Сергеевнинг оёғи етмай қолди. Собирхўжаев яхши узатма амалга оширганди.
- 57'
"Пахтакор"нинг супер ҳужумлари давом этмоқда. Машарипов анча фаол. Чераннинг зарбасини ҳимоячилар қайтарди.
- 56'
Ҳамдамов 100 фоизлик вазиятни бой берди. Қандай вазият!
- 54'
"Пахтакор2нинг серияли ҳужумларини рақиб вақт чўзиш орқали тўхтатишга уринмоқда.
- 53'
Сергеевнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 52'
Черан майдон марказида йиқитилмоқда.
- 50'
Машариповнинг жарима майдони ичига стандартдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди.
- 49'
Абдулазиз Хайкал огоҳлантирилди.
- 48'
Алижоновнинг узатмасини ҳимоячилар қайтарди.
- 47'
Волид Аббос огоҳлантирилди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45'
Танаффус.
- 45+'
Сергеевнинг тайм сўнгида йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
- 45+'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 45'
Аҳмад Ҳалилнинг жарима зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди.
- 43'
Ҳамдамов Машариповнинг узатмасини боши билан дарвозага йўллади. Ноаниқ.
- 41'
Вакилларимизнинг ҳужумлари хавфли кўриниш олмоқда.
- 39'
Собирхўжаевнинг зарбасини дарвозабон қайтарди, қайтган тўпни Черан дарвозага жойлаб қўя олмади.
- 38'
Чераннинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 35'
Аҳмад Халилнинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 33'
Машариповнинг жарима зарбасини ҳимоячилар қайтарди. Қайтган тўпни Собирхўжаев дарҳол дарвозага йўллади.
- 31'
"Шабаб Ал Аҳли" футболчиси тиббий ёрдам олмоқда.
- 29'
Чераннинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегди.
- 27'
Мажид Носир майдонда ётибди.
- 26'
Чераннинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси рекашет орқали дарвозага тушиб қолишимумкин эди. Посбон ўз ўрнида.
- 23'
"Шабаб Ал Аҳли" қарши ҳужумларни пойламоқда.
- 20'
Сайфиевнинг жарима майдони марказига узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди.
- 18'
Бизникилар айни дақиқаларда анча яхши ҳаракат қилмоқда.
- 16'
"Пахтакор" рақибга штурм уюштирмоқда.
- 15'
Мажид Хассаннинг ўтиб кетишига Алижонов имконият бермади.
- 12'
Машариповнинг жарима майдонига стандартдан узатган тўпини дарвозабон ушлаб олди.
- 11'
Машарипов бир тегинишда рақибини доғда қолдирди. Сайфиевга тўпни етказиб берди. Унинг узатмасини дарвозабон ушлаб олди.
- 10'
Суюнов тўпга чиқишда яхши ҳаракат қилмоқда.
- 10'
Чераннинг узатмасини Ҳамдамов тушунмади.
- 8'
Мажид Хассан тиббий ёрдам олмоқда.
- 7'
Сардор Собирхўжаев сариқ карточка ишлаб олди.
- 3'
Жамоалар дастлабки дақиқаларданоқ тезкор ҳаракат қилишмоқда.
- 1'
Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
- 0'
"Пахтакор"нинг ОЧЛдаги ўйинларини матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари.
Фикрлар