"Пахтакор" ёрдамчи мураббийи: "Бугунги баҳс битта голгача бўлди"
Cоcа-Cола Суперлига 15-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Нефтчи” (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Камолиддин Тожиев ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Бугунги баҳс битта голгача бўлди. Рақиб жамоа ҳимоячилари бизни жарима майдонига яқинлаштиришмади ҳам. Рикошетдан сўнг тўп ўтказиб юбордик.
Ёзда амалга оширган трансферларимиздан тўлиқ қониқдик. Уларнинг жамоага қўшилиб кетиши учун вақт керак ва ҳаммаси ўз ўйинини топиб кетади.
Бугунги баҳсда рикошет сабаб тўп ўтказиб юбордик. Янги дарвозабонга эса юқорида таъкидлаганимдек, бироз вақт керак.
Файзуллаевга таклиф чиқди ва у жамоамизни тарк этди. Нима бўлганда ҳам, унинг учун ўсиш бўлди. Аббос бизни норози қилмади, аммо унинг жамоада қолишини истар эдик.
Стинворденнинг ўйинларини кўриб, таҳлил қилиб чиққанмиз. “Пахтакор”да босим кучли ва ҳамма ҳам тезда киришиб, ўйнаб кета олмайди.
Оғир тақвим бизни кутиб турганини билар эдик ва шу сабаб йиғин ўтказдик. Биринчи даврада захирада футболчилар этишмаётган эди. Ҳозир эса бу борада муаммо йўқ”, – деди Тожиев.
Фикрлар