"Пахтакор" ёшлари "Навбаҳор"ни мағлуб этиб, "Дўстлик Кубоги"да ғолиб чиқди

Тошкентда ўтказилган "Дўстлик Кубоги"да "Пахтакор"нинг икки ёш тоифасидаги жамоалари ғолиб чиқди.

2008 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларимиз гуруҳ босқичида "Навбаҳор"ни 2:1, "Қайрат-2"ни 3:0 ва "Лидер бест" жамоасини 12:0 ҳисобида мағлуб этишди. Ярим финалда "Қайрат-1"га қарши кечган баҳсда 4:0 ҳисоби кузатилди. Финалда эса "Навбаҳор" 3:0 ҳисобида доғда қолдирилди. Зиёдилла Абдурашидов энг яхши дарвозабон деб топилган бўлса, Амирсаид Комолхонов турнирнинг энг яхши ўйинчисига айланди. Ушбу жамоага Бобур Абдураҳмонов бошчилик қилмоқда.

2013 йилда туғилган футболчилардан иборат "шерлар" Павел Пуришкин бошчилигида гуруҳда "Жуниор" ва "Аҳмадхон"дан 3:0, "Абдиш-Ота"дан 4:0 ҳисобида устун келди. Чорак финалда "Нитро" 3:1 ва ярим финалда "Дўстлик" 2:0 ҳисоби мағлуб қилинди. Финал Қозоғистоннинг "Қайрат" жамоаси тарбияланувчиларига қарши кечиб, унда ягона гол "Пахтакор"ни мусобақа ғолибига айлантирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!