"Пахтакор"даги финал олдидан йўқотишлар, кубок қўлга киритилса жамоа рағбатлантириладими? - Питер Хюистрадан жавоб

4 декабрь куни Самарқандда Ўзбекистон кубоги финал баҳси ўтказилади. Бугун учрашувдан олдинги матбуот анжумани ташкил этилди. Унда дастлаб, "шерлар" устози Питер Хюистра, футболчилар Достон Ҳамдамов ва Ҳожимат Эркинов иштирок этди.

Питер Хюистра: Финалга қадар етиб келган барчага раҳмат. Шу босқичга келганимиздан хурсандман. Лекин бу билан чекланмаймиз ва эртага олдимизга қўйган вазифани бажаришимиз лозим.

Рақибнинг ўйинини гапирганимдан кўра ўз жамоа ҳақида гапирмоқчиман. Черан ва Аъзамов бизнинг етакчиларимиз. Уларсиз ҳаракат қилиши қийин. Бироқ таркибимиздаги бошқа футболчилар уларнинг ўрнини тўлдиришга, ва бу йўқотишларни билинтирмасликка уринади, деб ўйлайман.

Финал нафақат "Насаф" учун, балки биз учун ҳам муҳим баҳс ҳисобланади. Чунки "Пахтакор" учун ҳам йилни соврин билан тугатиш муҳим.

Биз учун эртанги ўйин 2021 йилги кубок мусобақасини ютишга имконият беради. Ўзбекистондаги ҳамма футболчи ҳам кубок финалида ўйнамайди ёки уни ютмайди. Шу сабабли бу ҳар бир ўйинчига катта иштиёқ беради. Ортиқча руҳлантирувчи жиҳат керак эмас. Бу финал ва унда совринга эга чиқиш мумкин.

Масалан, Ҳожиматдан 20 йилдан сўнг неча марта кубок финалида ўйнаганини сўрашмайди, неча бор ғалаба қозонгани тўғрисида сўрашади. Бу улар учун ўз-ўзидан иштиёқ беради.

"Пахтакор" кубокни қўлга киритса, қандайдир мукофот ваъда қилинганми? Футболчилар профессионал. Улар футбол ўйнашни севгани учун бу билан шуғулланишади. Фаолиятини бошлаганда ҳеч ким мукофотлар ҳақида ўйламайди. Финал учун алоҳида мукофот ҳақида гапириш жуда тўғри эмас. Жамоадаги йигитлар ўз ўйинларини кўрсатишга интилишади. Уларга ҳар бир ўйиндаги ғалаба муҳим.

Финалдан олдин футболчиларга қандайдир рағбатлантириш ҳақида гапириш қийин. Чунки уларнинг эътибори ўйинга қаратилиши лозим. Таркибимизда ёшлар ҳам бор. Шу боис эртанги ўйин уларнинг бутун фикри ҳаёлига айланиши лозим.

photo_2021-12-03_15-16-02

Финалдан кейин жамоадаги фаолиятим ҳақида ҳозир бирор гап айтиш қийин. Шахсан менга Ўзбекистон ёқади. Жамоадаги барчаси мени қониқтирмоқда. Кейинги режалар ҳақида ўйиндан кейин раҳбарият билан гаплашиб оламиз.

Сўнгги икки йилда пандемия билан боғлиқ вазиятларда ҳам ишқибозлар бизни қўллашда давом этишди. Улар академия жамоаларини ҳам ўйинларга бориб олқишлашди. Мавсумдаги охирги беллашувда уларга ёқадиган футбол намойиш этишга интиламиз.

Достон Ҳамдамов: Финални интизорлик билан кутдик. Эртага қўлимиздан келган барча ишни амалга оширишга уринамиз. Ҳамманинг кайфияти яхши. 

Йигитлар билан ҳамжиҳат бўлган ҳолда ўз ўйинимизни кўрсатиб, мухлисларни соврин билан хурсанд қилишни истаймиз.

photo_2021-12-03_15-15-44

Ҳожимат Эркинов: Кубок баҳслари бир ўйиндан иборат ва қийин беллашувлар ўтказдик. Финалга етиб келганимиздан хурсандмиз. Финалда ғалаба қозонишга интиламиз. Фаолиятимни легионер сифатида давом эттириши мумкинми? Бўлиши мумкин. Аммо бу ҳақда ҳозир аниқ бирор нарса дея олмайман. Ўзимга қолса, кучли бешликка ўтиш ёки иккинчи даражали чемпионатларга йўл олиш варианти олдимда турса, мен иккинчи йўлни танлар эдим. Масалан, Россия Премьер-лигаси.

photo_2021-12-03_15-15-42

Стадионга қанча кўп мухлис келса, ўйин шунча чиройли бўлади. Шунинг учун томошабинларни стадионга чорлаб қоламиз. Стадионга келган ва кела олмаган мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатишни хоҳлаймиз. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!