"Пахтакор"га қайтиши кутилаётган легионеримизга яна имкон берилади
Шерзод Темировни "Пахтакор"га қайтиши ҳақида хабарлар чиқаётган бир пайтда Эрон нашри "Персеполис" томонидан футболчига яна имконият берилиши мумкинлиги ҳақида ёзмоқда.
"Varzesh3.com" нашрининг хабарига кўра, Темиров кейинги ҳафтанинг бошида Техронга қайтади ва унга 3 кун давомида клубнинг мураббийлар штабига ўзини кўрсатиши учун имконият берилади. Шундан сўнг клуб бош мураббийи Яхё Голмохаммади футболчининг келажаги борасида қарор қабул қилади.
Қайд этиш лозим, легионеримиз Эрон Про-лигасида жами 8 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлди.
Фикрлар