"Пахтакор"ни эртага Эрнан Креспо қўл остидаги Тоби Альдервейрельд ўйнайдиган "Ал-Дуҳаил"га қарши баҳс кутмоқда
Аввал хабар берганимиздек, "Пахтакор" Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-турида Қатарнинг "Ал-Духаил" клубига қарши баҳс олиб боради.
"Ал-Духаил" клуби 2009 йил ташкил этилган. Ҳозиргача 7 бор Қатар чемпионати, 4 марта Қатар Амири Кубоги, 3 бор Қатар Кубоги ва 2 марта Қатар Суперкубогида зафар қучган. Жамоа ўз таркибига ҳамиша номдор легионерларни жалб қилиб келиши билан танилган. Қатар миллий терма жамоасида ўйнайдиган кўплаб футболчилар ҳам айнан ушбу жамоа сафида тўп тепади.
2013 йил Чемпионлар лигаси гуруҳ баҳсларида "Пахтакор" ушбу рақиб билан тўқнаш келган. Дохада 1:3 ҳисобида имконият бой берилган бўлса, Тошкентда 2:2 натижаси қайд этилган. Сафарда ва уйда Ғулом Ўрунов биттадан тўп киритган. Тошкентда яна бир гол рақиб тарафидан автогол сифатида урилган.
Эрнан Креспо Чемпионлар лигаси бошланишидан аввал ушбу жамоа бошқарувини қўлга олди.
"Ал-Духаил"нинг ОЧЛ учун рўйхатдан ўтказган таркиби:
Дарвозабонлар
1. Муҳаммад Бакри
21. Салаҳ Закария
33. Али Ғулайс
35. Файсал Абдулкарим
99. Шаҳаб Эллези
Ҳимоячилар
2. Муҳаммад Муса
3. Муҳаммад Аълаалдин
4. Тоби Альдервейрельд (Бельгия)
5. Бассам Рави
15. Муҳаммад Алнайми
18. Султон Ал Брейк
30. Мешаал Тамими
32. Муборак Жассим
Ярим ҳимоячилар
7. Исмоил Муҳаммад
8. Луиз Мартин
10. Эдмилсон (Бельгия)
12. Карим Будиаф
13. Фержани Сасси (Тунис)
17. Абдулраҳмон Муҳаммад
19. Нам Тай Хи (Корея)
20. Али Афиф
23. Ассим Мадибо
25. Носир Муҳсин Али
27. Абдуллоҳ Ал Аҳрақ
Ҳужумчилар
11. Алмоаз Али
14. Майкл Олунга (Кения)
24. Муборак Шаҳан
28. Рашид Абдулла
29. Муҳаммад Мунтари
31. Декхайел Тариқ
34. Шеҳайн Абдулраҳмон
Эслатиб ўтамиз, "Ал-Дуҳаил" - "Пахтакор" учрашуви эртага 14 апрель куни Тошкент вақти билан соат 22:15 да бошланади.
Фикрлар