"Пахтакор"ни кейинги турда қандай рақиб кутмоқда? Ёхуд "шерлар"нинг Қатар грандига "тиши ўтадими"?

Осиё Чемпионлар лигасининг “D” гуруҳида баҳс олиб бораётган “Пахтакор” навбатдаги учрашувини 14 апрель куни Қатарнинг “Ал-Дуҳаил” клубига қарши ўтказади. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 22:15 да старт олади.

Таъкидлаш керакки, “Ал-Дуҳаил” Қатарнинг энг номдор клубларидан бири ҳисобланади. Жамоа ўз тарихида 7 марта Қатар чемпионлигини қўлга киритган. Бундан ташқари 3 марта Қатар Лига кубоги, 4 марта Қатар кубоги ҳамда 2 марта Қатар Суперкубогига сазовор бўлган.

“Ал-Дуҳаил” футболчиларининг айни дамдаги ўртача ёши 26,1 ни ташкил қилади. Жамоа сафида 5 та легионер мавжуд. Клубнинг 14 нафар футболчиси ўз мамлакати терма жамоасида тўп суради. Жамоа аъзоларининг ҳозирги трансфер нархи 28,95 млн еврони ташкил қилади.

“Ал-Дуҳаил” ўз уй учрашувларини “Abdullah bin Khalifa Stadium”да ўтказади. Ушбу арена ўз бағрига 9 минг нафар ишқибозни сиғдира олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!