"Пахтакор"нинг 15 футболчиси терма жамоаларга чақирув олди

"Пахтакор" клубининг ўндан ортиқ ўйинчилари турли терма жамоалардан чақирув олди.

"ФИФА кунларида ўндан ортиқ ўйинчиларимиз турли терма жамоалар сафидан чақирув олишди. Ҳожиакбар Алижонов, Муҳаммадрасул Абдумажидов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Шерзод Насруллаев, Иброҳим Ибрагимов, Достон Ҳамдамов ва Акмал Мозговой миллий термамиз таркибида Габон ва Венесуэлага қарши Тошкентда ўтадиган баҳслар учун жалб этилди. Заид Таҳсин эса Ироқ терма жамоаси билан жаҳон чемпионати финал босқичига йўлланма олишга уриниб кўради.

Максим Муркаев, Дилшод Абдуллаев, Муҳаммадбобур Каримов U-23 термаси, Муҳаммадали Дилшодбеков, Қувониш Сайдалиев ва Дилшод Тўлаганов U-20 термаси йиғинида иштирок этишади", - дея ёзди клуб матбуоти хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!