"Пахтакор"нинг ғалабасидан фоторепортаж (2-қисм)
Бугун ОЧЛ гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган “Пахтакор” ҳамда БААнинг “Шабаб Ал Аҳли” жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.
“Пахтакор” марказий стадионида кечган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди.
18-дақиқада Жалолиддин Машарипов “парашют” услубида рақиб дарвозасига тўпни жойлаб қўйди. Шундан сўнг учрашув темпи жуда тушиб кетди. Натижада 67-дақиқада Педро Конде мувозанатни тикшалшга эришди. Аммо орадан 3 дақиқа ўтар-ўтмас Драган Черан яна “шерлар”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Шу тариқа, Шота Арвеладзе шогирдлари 3 очко билан “В” гуруҳида 1-ўринга кўтарилиб олишди. Гуруҳдаги иккинчи беллашув эса Тошкент вақти билан соат 19:40 да бошланади. Унда мусобақанинг амалдаги ғолиби, Саудия Арабистонининг “Ал Ҳилол” жамоаси Эроннинг “Падидеҳ” клубини қабул қилади.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар