"Пахтакор"нинг жорий мавсумда урган голлари сони 102 тага етди

АГМК дарвозасига финалнинг 31-дақиқасида киритилган тўп "Пахтакор"нинг 2019 йил расмий баҳсларда урган 100-голига айланди. Тошкентликлар Суперлигада 68, Чемпионлар Лигасида 11, Ўзбекистон Кубогида 12 ва Лига Кубогида 11 тўп киритишга муваффақ бўлди.

Айни пайтда голлар сони 102тани ташкил этмоқда. Юзлик довони 39-учрашувда забт этилди. Мавсум якунигача чемпионатда 4, Лига Кубогида бир ўйинда майдонга тушишимизни ҳисобга олинса, ҳали бу кўрсаткич яна ўзгариши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!