"Пахтакор"нинг ОЧЛдаги ўйини яқинлашмоқда. "Шерлар"нинг БАА клублари билан ўйинлари статистикаси қандай?

Чемпионлар Лигасида "Пахтакор" БАА жамоаларига қарши 17 учрашувда майдонга тушган.

17 беллашувнинг 11тасида "шерлар" ғалаба қозониб, 3тадан ўйинда дуранг ва рақиблар муваффақияти кузатилган. 29 тўп киритган тошкентликлар ўз дарвозасидан 15 гол ўтказиб юборган. Тошкентда ўтган 8 баҳснинг 5тасида мезбонлар зафар қучган, бир дуранг ва икки мағлубият қайд этилган. Сафардаги 9 баҳсда ҳам "Пахтакор" ижобий кўрсаткичлар қайд этган: 6 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият. "Пахтакор" БАА клубларига қарши тўқнашувларда ўзига хос ижобий тажрибага эга деб айтиш мумкин.

Жамоа ҳозирга қадар БАА клубларидан "Аҳли", "Ваҳда", "Айн", "Банияс", "Шабаб", "Жазира" ва "Наср"га қарши учрашувлар бўлиб ўтган. "Аҳли" ва "Шабаб" бирлашишидан аввал ўтказилган баҳсларда "Пахтакор" 6 учрашувдан 5тасида зафар қучиб, бир бор мағлубиятга учраган.

"Ал Аҳли": 3:2, 1:0, 2:0, 2:1

"Ал Ваҳда": 4:0, 1:1

"Ал Айн": 1:0, 3:2, 0:1, 1:1

"Банияс": 1:1, 0:2

"Ал Шабаб": 1:0, 1:2

"Ал Жазира": 3:1, 3:0

"Ал Наср": 2:1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Рустам Содиков
06/02/2020 17:46
Утган уйинлар статистикасига караб зурмиз деб утирманглар, тагин.
Qwerty Verty
06/02/2020 12:22
Ээ, олифталик қимасдан, Ал* қўшиб ёзсаларин асбобини кесиб ташашадими?? Қанақа чертларсан. Редакция қилиб қўйларин, жамоаларни тўлиқ номини ёзиб