"Пахтакор"нинг ОЧЛдаги рақиби ҳақида нималарни биласиз?

Хабарингиз бор ОФК Осиё чемпионлар лигаси учун мамлакатимизга бу сафар ҳам "1+2" квотасини ажратди. Унга кўра мамлакат чемпиони - "Локомотив" тўғридан-тўғри гуруҳ босқичига йўл олса, мамлакат вице-чемпиони ҳисобланган "Пахтакор" ҳамда кубок соҳиби АГМК қўшимча 2та ўрин учун плей-офф ўйинларини ўтказади.

Энди Ироқнинг "Ал Қува Ал Жавия" ("Эйр Форс") клуби 12 февраль куни Тошкентда Чемпионлар Лигаси саралаш раундида "Пахтакор" меҳмони бўлади. Қуйида "шерлар" матбуот хизмати томонидан ушбу жамоа ҳақида тўпланган айрим маълумотлар билан танишиб олишингиз мумкин.

Ушбу жамоани маҳаллий мутахассис Босим Қосим бошқармоқда. Айни пайтда "Жавия" 9 ўйиндан кейин 22 очко тўплаган ҳолда Ироқ чемпионатида пешқадамлик қилмоқда. Ироқда 20 жамоа 2 давралик одатий тизимда чемпионлик учун баҳс олиб боради.

4 декабрь куни сафарда "Аманат" клубига қарши ўйнаган "Жавия" учрашув бошида Амжад Радҳи томонидан киритилган ягона гол эвазига ғалаба қозонди. Навбатдаги беллашувни "Жавия" 7 декабрь куни уйида "Нажаф" билан ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!