"Пахтакор"нинг "Персеполис"га қарши ўйини қайси стадионда ўтиши ва учрашувнинг бошланиш вақти маълум

"Пахтакор" Осиё Чемпионлар Лигаси чорак финалида Эроннинг "Персеполис" клуби билан ўйнайдиган бўлди.

Бугун бўлиб ўтган қуръа натижаларига кўра, "Пахтакор" ярим финалга чиқиш учун "Персеполис" билан майдонга тушади. "Жассим Бин Ҳамад" стадионида 30 сентябрь куни ўтадиган беллашувда эронликлар мезбон ҳисобланади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:45да бошланади.

ОЧЛ-2020, 30 сентябрь, 1/4 финал

22:45. "Персеполис" (Эрон) - "ПАХТАКОР" (Ўзбекистон)

Диёр Имомхўжаев нега "Пахтакор"га қуръада "Персеполис" тушишини истаганди?

51582805716

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!