Ads

 

"Пахтакор"нинг уч ўйинчиси яқинлашаётган ФИФА кунларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинида қатнашади.

14 ноябрь куни БАА терма жамоасига қарши сафарда бўлиб ўтадиган ўртоқлик ўйини учун Рўзиқул Бердиев таркибни эълон қилди. Шерзод Аъзамов, Жасур Яхшибоев ва Владимир Козак 10 ноябрдан Тошкентда бошланадиган йиғинда қатнашишади.

Таъкидлаш керакки, Жасур Яхшибоев илк бор миллий терма жамоа йиғинидан ўрин олди.