Педри "Атлетико"га қарши ғалабадан кейин Хавини мақтади

"Барселона" клуби Ла Лиганинг 16-турида Мадриднинг "Атлетико" жамоаси билан тўқнашиб, Дембеленинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди.

Испаниялик ярим ҳимоячи Педри мазкур ғалаба ҳақида гапирди.

"Хави менга доимо майдонда тез ҳаракат қилишни, рақибни яккама-якка курашда мағлуб этишимни, дарвозага зарба беришимни айтади. Жамоага шундай ёрдам бериш менга қулай, шунинг учун бугунги ғалабада энг кўп Хавининг хизматлари катта.

Мен асосан марказга ўтиб, жарима майдончасига якинроқ ҳаракат қилиб, вазият яратишга уринаман. Бугун мен буни уддаладим ва биз майдон марказида устунлик қилдик, энг муҳими ғалаба қоозондик", - дейди ярим ҳимоячи.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" 41 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!