Педри: "Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш учун боримни беришга тайёрман"
"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри жамоасининг Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди. Каталония клуби мазкур турнирда охирги бор 2015 йили ғалаба қозонган.
"Мен сочимни кал қилиб олиб ташламайман, татуировка ҳам қилдирмайман — онам қўймайди. Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонсам, нима ваъда беришимни билмайман. Бир нарсани аниқ айта оламан: бу йўлда биз жон беришга тайёрмиз", – деди 22 ёшли футболчи.
Ханс-Дитер Флик бошқарувидаги "Барселона" умумий босқичнинг 4 туридан сўнг 7 очко билан 11-ўринни эгаллаб турибди. 25 ноябрь куни каталонияликлар Лондонда "Челси"га қарши майдонга тушади.



Фикрлар