
Педри Ла Лигада тўпни олиб қўйиш бўйича рекордчига айланди
"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри жорий мавсумда яна бир рекордни ўрнатди.
Ла Лиганинг 32-туридан ўрин олган "Сельта"га қарши баҳсда (4:3) у рақибдан тўпни 17 марта қайтариб олди. Бу натижа мавсумнинг энг юқори кўрсаткичи ҳисобланади.
Шунингдек, Педри жорий мавсум икки ўйинда тўпни камида 15 марта жамоага қайтарган ягона футболчи бўлиб турибди.
Умумий ҳисобда ҳам Педри пешқадам — мавсум давомида у рақибдан тўпни 209 марта олиб қўйган.
Комментарии