Педри муҳим ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

TIGGO 2 PRO

Педри касаллиги туфайли "Валенсия"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин.

"Mundo Deportivo"нинг маълумотларига кўра, "Барселона" ярим ҳимоячисида ич кетиши ва кўнгил айниш билан кечадиган ҳолсизлик кузатилган. Унинг бугунги ўйинда иштирок этмаслиги эҳтимоли мавжуд.

Бугун каталонияликлар Ла Лиганинг 21-тури доирасида "Валенсия"ни қабул қилади. Ўйин Москва вақти билан соат 23:00 да бошланади.

Жорий мавсумда Педри Ла Лигада 20 та учрашувда иштирок этиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!