Педри: "Томонлар шартнома бўйича ишламоқда"

"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри жамоа билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб борилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

- Менинг агентларим "Барса" билан янги шартнома бўйича музокаралар олиб бормоқда. Менимча, ҳаммаси яхши кетяпти. Ҳолат кутилганидек натижа беради деган умиддаман, - деди испаниялик ярим ҳимоячи.

Маълумот учун, Педрининг Каталония клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!