
Педру Морейра учрашувдан сўнг мағлубиятнинг асосий сабабини очиқлади
Хабарингиз бор, Суперлиганинг 2-турида "Пахтакор" сафарда ОКМК билан куч синашиб, 2:0 ҳисобида мағлубиятга учради. Мазкур учрашувдан сўнг "шерлар" бош мураббийи ҳисобланган Педру Морейра муваффақиятсизликнинг асосий сабаби ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Охирги ҳафталардаги қийин ўйинлар натижага таъсир ўтказди, чарчоқ эса сезилиб қолди. Биз тўп назоратини қўлга олиб, гол уришга ҳаракат қилдик. Лекин уринишларимиз самара келтирмади. Бундай хатоларни такрорламаслик керак. Бундан ташқари, рақиб ўйинга жуда яхши тайёрлангани сезилди, улар сифатли футбол намойиш этишди. Олдинда кичик танаффус бўлади. Ушбу вақт давомида эса жамоамиз билан кўпроқ ишлашга интиламиз.
Ҳар бир футболчи ўзидан нима талаб қилинганини биларди. Шунинг учун бўлиб ўтган учрашувда тайёр ўйинчиларни майдонга туширдим. Бугун ўйинни яхши ташкил қилиб, рақиб ҳимоясини ёриб ўтмоқчи эдик. Рақиб ҳам уюшқоқ ўйнади. Башар Ресан кеча бетоб бўлгани сабабли, учрашувга жалб қила олмадик" - дея таъриф бериб ўтди португалиялик мутахассис.
Маълумот ўрнида, "шерлар" навбатдаги учрашувини 29 март куни "Динамо"га қарши ўтказади. Мазкур беллашув Тошкент вақти билан 20:30 да старт олади.
Комментарии