"Пекин-2022" трассасида жаҳон кубоги бўлмайди

Яна бир неча кундан сўнг, биатлон бўйича жаҳон кубогининг янги мавсумига старт берилади. Бироқ кутилмаганда, Халқаро биатлончилар иттифоқи 2021 йилнинг 23 февраль – 1 март кунлари Пекинда ўтиши керак бўлган саккизинчи босқич мезбони ўзгаргани ҳақида маълум қилди.

Таъкидланишича, Хитойдаги коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб шундай қарорга келинган. Саккизинчи босқич эса, 1-7 март кунлари Чехиянинг Нове Место шаҳрига кўчирилди. Аҳамиятлиси, ушбу шаҳар 11-14 март кунлари 9-босқичга ҳам мезбонлик қилади.

Маълумот учун, биатлон бўйича янги мавсум 28 ноябрь куни Швециянинг Эстерсунд шаҳрида бошланади. Пекиндаги босқич 2022 йил бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари учун қурилган трассада ташкил этилиши режалаштирилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!