Пеле футбол тахтига ворис пайдо бўлганини эълон қилди
Жаҳон футболи қироли, деб таърифланадиган Пеле келажакда унинг ўрнини “Пари Сен-Жермен” ҳужумчиси Килиан Мбаппе эгаллашини тахмин қилди.
- Мбаппе менинг ворисим бўла олади ва мен буни жиддий айтяпман. Тезкорликка асосланган ўйини кўп нарсадан далолат бермоқда. У тез ўйлаб, тез қарор қабул қиладиган ҳужумчи. Унга тўп келиши билан нима қилишни, қандай ўйнашни, қайчи томонга ҳаракат қилса яхши натижа чиқишини билади. Замонавий футболда бу жуда қадрланадиган хусусият, - деди Пеле.
Мбаппе 2017 йилдан бери ПСЖ таркибида тўп тепмоқда. 22 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда миллий чемпионатда 23 та учрашувда 18 та гол урди ва олтита голли пас оширди. Европа чемпионлар лигасида эса, олтита ўйинда бешта гол ва учта ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар