Пеле: ҳар бир Жаҳон чемпиоатида Бразилия етакчидир
Ads

Жаҳон чемпионатининг 3-карра ғолиби Пеле Бразилия терма жамоасининг ЖЧ-2018даги имкониятлари ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Шуни айтишим керакки, Бразилия ҳамма вақт мундиаллардаги ғалаба учун курашда етакчидир. Бироқ оҳирги бир неча Жаҳон чемпионатларга тайёрланишга вақт етарли эмас эди, бунга сабаб футболчиларнинг қўпчилиги чет элда тўп суришидадир.

Бундай вазиятларда мураббийлар штабига катта қийинчилик ва маъсулият бириктирилади. Бунда футболчиларни терма жамоага мослаштириш керак. Ўйлашимча, хозирда индивидуал таёргарлик бўйича дунёда бразилияликларга тенг келадигани йўқ.

Нима деб ўйлайсиз ушбу мундиалда Бразилия етакчими?

Албатта, агар жамоага тайёргарлик учун кўпроқ вақт ажратишса жамоа турнирга ғалабага бўлган катта интилиш ва жисмоний таёргарлик билан турнирда ғалаба қозона олади. Бразилия ҳамма вақт етакчидир!

Мундиалда яна қайси жамоларга эътиборли бўлишимиз керак?

Албатта, Германия терма жамоасига эътибор қаратишимиз керак. Россия терма жамоаси ҳам ўз уйида яхши ўйин кўрсатади ва кучли таркибга эга. Жанубий Америка терма жамоалари ўртасида етакчи деб Аргентинани айта оламан, - дейди Моруиньо FIFAнинг расмий веб-сайтига берган интервьюсида.

Минбар

Барча блоглар