Пеле Неймарни ПСЖга ўтгани билан табриклади
Ads

Ўтган аср футболининг энг ёрқин намоёндаларидан бири Пеле ҳамюрти Неймарнинг ПСЖга ўтгани ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Францияга кўчиб ўтганинг билан табриклайман. Янги жамоасида унга омад тилайман. Париж мен яхши кўрган шаҳарлардан бири, у жудаям гўзал”, - дейди Пеле ўзининг “твиттер”даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Неймарнинг “Барселона”дан ПСЖга кўчиб ўтиши 222 млн еврони ташкил этди. Бу эса футбол тарихидаги энг қиммат трансферга айланди.