Пеле Роналдуга овоз берди, аммо, Месси ғолиб чиқди
Афсонавий футболчилар ва мураббийлар замонамизнинг икки буюк ҳужумчиси - Лионель Месси ва Криштиану Роналду ўртасида танлов қабул қилишди. Ушбу сўровномада аргентиналик футболчи 13:6 ҳисобида устун келди.
Месси учун Диего Марадона, Пол Скоулз, Дэвид Бекхэм, Марко ван Бастен, Златан Ибрагимович, Фабио Капелло, Роналдиньо, Диего Симеоне, Роналдо, Юрген Клопп, Уэйн Руни, Стивен Жеррард ва Анхель Ди Мария овоз берган бўлса, Роналду учун Пеле, Роберто Карлос, Алекс Фергюсон, Зинедин Зидан, Килиан Мбаппе ва Икер Касильяс овоз берди.
Қайд этиш лозимки, 32 ёшли Месси олти карра “Олтин тўп” соҳиби ҳисобланади. 35 ёшли Роналду ҳисобида эса ушбу соврин 5 тани ташкил этади.
Фикрлар