Пеленинг ҳозирда аҳволи қандай?
"Folha de Sao Paulo" нашрининг собиқ футболчи жойлашган касалхона шифокорларига таяниб хабар беришича, Пеленинг аҳволи яхшиланишда давом этмоқда. Бироқ ҳали нафас йўли аппаратларидан тўлиқ узилмаган.
30 ноябрь куни "футбол қироли" танасининг умумий шиши туфайли касалхонага ётқизилганди.
Эслатиб ўтамиз, Пеле Бразилия терма жамоаси билан 3 марта Жаҳон чемпионати ғолиби бўлган. У ҳалқаро футбол федерацияси томонидан асрнинг энг яхши футболчиси, деб топилган.
Фикрлар