Пенальтидан киритилган ягона гол “Челси”га Англия кубогини келтирди
Ads

Ҳозиргина Англия кубоги финалидан ўрин олган “Челси” ҳамда “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Лондондаги “Уэмбли” стадионида кечган беллашувда “аристократлар” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ягона гол 24-дақиқада Эден Азар томонидан пенальтидан киритилди ва “Челси” ўз тарихида 8-марта Англия кубогида ғолиб чиқди.

Англия кубоги. Финал

Челси – Манчестер Юнайтед 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: 1:0 – 22, пенальти Азар.

Челси – Куртуа, Аспиликуэта, Кэйхилл, Рюдигер, Мозес, Азар (Виллиан, 90), Фабрегас, Канте, Бакайоко, Алонсо, Жиру (Мората, 89).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Джонс (Мата, 87), Смоллинг, Валенсия, Янг, Погба, Матич, Лингард (Марсьяль, 73), Эррера, Санчес, Рэшфорд (Лукаку, 73).

Огоҳлантиришлар: Джонс (21), Валенсия (58), Куртуа (90).