Пентек яна гол урди ва тўпурарлик пойгасида Роналдудан ўзиб кетди
Ads

“Женоа” клуби форварди Кшиштоф Пентек кеча А Сериянинг 13-турида “Сампдория”га (1:1) қарши бўлиб ўтган баҳсда ўзининг навбатдаги голини киритди.

Польшалик футболчи учрашувнинг 17-дақиқасида рақиб дарвозаси томон белгиланган пенальтини аниқ амалга оширди. Бу эса 23 ёшли ҳужумчининг жорий мавсум чемпионатдаги 10-голи бўлди.

Шу тариқа Пентек тўпурарлик пойгасида “Ювентус” форварди Криштиану Роналдуни (9) яна ортда қолдирди ва пешқадамга айланиб олди.

Эслатиб ўтамиз, Пентекка айни дамда "Челси", "Бавария" ва "Барселона" каби грандлардан жиддий қизиқишлар бўлмоқда.

Минбар

Барча блоглар