Пепе: "Реал" марказий ҳимоячилар қабристони эди

Яқиндагина “Порту” билан шартнома имзолаган ҳимоячи Пепе ўзининг “Реал”даги фаолиятини хотирлади.

“Реал”га келган пайтим у ер марказий ҳимоячилар қабристони эди. Чунки, у ерга келганларнинг барчаси асосий таркибга кира олмасди. Бироқ, “Порту” мени шундай тайёрладики, мен “Реал”да 10 мавсум тўп сурдим. Ҳеч бир ҳимоячи мен қилган ишни қила олмади”, - дейди Пепе.

Маълумот учун, Пепе “қиролли клуби” сафида 2007-2017 йилларда тўп сурди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!