Пепе Рейна "Ювентус"га ўтиши мумкин

"Милан" клуби дарвозабони Пепе Рейна жорий ёзги трансферлар даврида "Ювентус"га кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Сalciomercato нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра “кекса синьора”нинг янги бош мураббийи Маурицио Сарри 36 ёшли испаниялик посбонни жамоанинг иккинчи дарвозабони Маттиа Перинга муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Рейна аввал “Наполи”да айнан Сарри қўл остида тўп сурган.

Маълумот учун, Пепе Рейна ўтган мавсум “Милан” сафида 12та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 15та гол ўтказиб юборди. Унинг трансфери эса 1 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!