Перес: "Барселона" президентини кўндириш қийин бўлмади
"Реал" Мадрид клуби ва Суперлига президенти Флорентино Перес "Барселона"нинг янги президенти Жоан Лапортага Суперлига масаласида қандай таъсир ўтказгани ҳақида гапирди.
“Лапортани ишонтириш мен учун қийин бўлмади, чунки масъулиятли одамлар билан гаплашганда, икки хил фикр бўлиши мумкин эмас.
"Барcелона" қийин аҳволда ва мен буни "Барcелона"нинг келажаги учун муҳим эканлигини биламан. Иқтисодий жиҳатдан бу футболни қутқаришга ёрдам беради”, - деди Перес.
Янги ташкил этилган мусобақа августда старт олиши режалаштирилган. Унда Европанинг 20 та энг яхши жамоаси иштирок этади.
Фикрлар